“Рома” ҳужумчиси Пауло Дибала ёзда А Серия клубини тарк этиши мумкин.
Tuttosport хабарига кўра, агар клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз лавозимини тарк этмаса, футболчи Рим жамоасини тарк этади. “Рома” Чемпионлар лигасига чиқа олмаса ҳам, у жамоасини ҳам ўзгартириши мумкин.
Хабар қилинишича, футболчига “Интер” фаол қизиқиш билдирмоқда. Дибаланинг "Рома" билан шартномасида товон пули 12 миллион еврони ташкил этади.