Каталониянинг "Барселона" клубининг 20 ёшли ҳужумчиси Ансу Фати ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Todofichajes нашри маълумотларига кўра, ҳужумчида фаолиятини Испаниянинг бошқа топ-клубида давом эттириш имконияти бор.
Футболчининг хизматларига Мадриднинг “Атлетико” клуби қизиқиш билдирмоқда. "Матрасчилар" лагерида Фати бельгиялик Янник Карраскога муқобил ҳисобланади. Ансунинг потенциал трансфер суммаси 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ҳужумчи жорий мавсумда Ла Лигада 24 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.