Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем қишки трансфер ойнасидаёқ жамоани тарк этиши мумкин.
Daily Mail хабарига кўра, жаҳон чемпионатидан сўнг инглиз йигити клуб раҳбариятига кетиш режалари ҳақида гапирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, унинг “Боруссия” билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади.
Ўз навбатида дортмундликлар кетишга қарши эмас, лекин трансфер учун камида 150 миллион евро эвазига.
Жорий мавсумда англиялик футболчи ўз клуби сафида 22 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган.