Беллингем Жаҳон чемпионатида порлаётган номлардан бири саналади. 19 ёшли ярим ҳимоячи учун аллақачон топ-клублар даъво қила бошлаган. 2021 йилда «Боруссия Дортмунд» Беллингем билан янги битим тузганди. Бугун эса жаҳон саҳнида унинг нималарга қодир экани аён бўлмоқда. Октябрь ойида Жуд Беллингем ўзи ҳақидаги миш-мишлар ҳақида шундай деганди: «Сизлар (матбоут) мендан жаҳлингиз чиқиши мумкин. Чунки сизлар кутган воқеа мен билан содир бўлмаяпти. Аммо менинг фикрим фақат жамоамнинг кейинги ўйинига қаратилган».
Қуйида Англия терма жамоаси аъзосининг эҳтимолий беш манзили ҳақида гап боради.
«Ливерпуль»
Мерсисайдликлар Беллингемни сотиб олишга энг жиддий даъвогарлардан биридир. Бунда «Ливерпул»нинг ярим ҳимоядаги муаммолари билан бирга Клоппнинг «BVB» билан алоқалари муҳим ўрин тутиши кутилмоқда. Қолаверса, Беллингем «қизиллар» сардори Жордан Хендерсон билан яхши ака-укачилик муносабатларига эга.
«МЮ»
Ёзда ярим ҳимоя учун Каземиро ва Эриксен келтирилди. Аммо жамоага яна бир майдоннинг ҳар икки томонидан ўйнай оладиган футболчи зарур. Фред ва Мактоминай бу даражада эмас. Беллингемнинг «МЮ»га бўлган мойиллиги бор десак хато қиламиз. Аммо барибир «қизил иблислар» пойгада қатнашиб кўради.
«Манчестер Сити»
Амалдаги Англия чемпионлари майдон маркази учун Калвин Филлипсни харид қилганди. Таъсир жиҳатдан бу трансфер нолга тенг бўлди. Аммо Беллингемнинг келиши Гвардиолага янада катта имкониятлар беради.
«Челси»
Бу клубнинг янги эгаси бўлмиш Тодд Бёли 19 ёшли футболчига жиддий қизиқиб қолган. Боз устига, Канте ва Жоржиньо мавсум сўнгида эркин агентга айланади. Шу сабаб «Челси»га Беллингем каби футболчи зарур.
«Реал Мадрид»
Беллингемга қизиқувчилар орасида «қироллик клуби» ҳам мавжуд. Европа чемпионлари уни сотиб олишга қаттиқ ишонмоқда. Ҳа, бу йўлда ҳаттоки «Реал» ҳам катта қийинчиликка дуч келиши мумкин. Аммо Беллингем каби футболчиларга эришиш Флоринтино Пересга қийинчилик туғдирмайди.
ИСМАТОВ Ж.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2046 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1749 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1326 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1239 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1149 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1035 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 972 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 876 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 804 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 720 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |