"Барселона" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Юсуф Мукокога қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Sport.es.
Манба берган хабарга кўра, Каталония клуби футболчининг дортмундликлар билан шартномаси келаси ёзда якунланишидан унумли фойдаланиш ниятида. Шундай қилиб, форвард "Барса"га текинга ўтиши мумкин.
18 ёшли Мукоко жорий мавсумда Дортмунднинг «Боруссия» ва Германия терма жамоаси сафида барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.