"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" клублари Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ҳужумчиси Коло Муани билан қизиқмоқда, деб хабар беради Daily Mail.
Манбанинг хабарига кўра, инглиз клублари қишки трансфер ойнасида футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Жорий мавсумда 24 ёшли Муани “Айнтрахт” ва Франция терма жамоаси сафида барча турнирларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.