Дарвозабон Янн Зоммер 2023 йилнинг ёзида “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкин, деб хабар беради ESPN.
Манбага кўра, 33 ёшли дарвозабон Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клубини эркин агент сифатида тарк этмоқчи. "Манчестер Юнайтед" Зоммер билан шартнома имзолашга қизиқмоқда.
33 ёшли швейцариялик дарвозабон 2014 йилдан бери Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сида ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда Зоммер немис клуби сафида 11 та ўйин ўтказиб, 14 та гол қўйиб юборган.