Мертенс «А» Сериянинг бошқа клубига ўтишга розилик берди
19.02.2020 11:00 Ўқилди: 342
“Наполи” ҳужумчиси Дрис Мертенс фаолиятини “Интер”да давом эттиришга яқин. Бельгиялик футболчи миланликлар сафига ўтишга рози бўлди. Бу ҳақда FC Inter News нашри хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дриснинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида якунига етади. Футболчи эса янги шартнома имзолашни хоҳламаяпти.