"Барселона" келаси ҳафтада яна иккита трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Барча харидлар муваффақиятли рўйхатдан ўтказилгандан сўнг (ҳимоячи Жюль Кундедан ташқари) каталонияликлар ўзларининг сўнгги икки трансфер мақсадлари, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ва "Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсо билан шартнома имзолашга эътибор қаратишади.
Алонсо ҳозирда "Барса"га ўтишга яқин. "Челси" испаниялик футболчини 8 миллион еврога сотишни ўйламоқда. Алонсо келаси ҳафтада "блауграна"га ўтиши ва "Реал Сосьедад"га қарши ўйнаши кутилмоқда.
Бернарду Силва билан ҳам вазият яхшиланди: "Барса" президенти Жоан Лапорта футболчига ярим ҳимоячи Френки де Йонг жамоада қолган тақдирда ҳам трансфер амалга ошишини айтди.
Diario Sport хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" португалиялик учун тахминан 65 миллион евро тўлаши режалаштирилган. Футболчининг ўзи билан 4 йиллик шартнома келишилган.