Маркос Алонсо "Барселона"га ўтишга яқин. У "Челси"нинг "Эвертон"га қарши ўйинида қайдномага киритилмади
06.08.2022 22:40 Ўқилди: 186
"Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсо "Барселона"га ўтишга яқин турибди. Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, у футболчининг соғлиғига хавф туғдирмаслик учун АПЛ 1-туридан ўрин олган "Эвертон"га қарши ўйин учун қайдномага киритилмаган.
31 ёшли испанияликнинг трансфери бўйича клублар ўртасидаги музокаралар яхши кетмоқда. Томонлар келишув ёпилишига ишончлари комил.
Шу билан бирга, шахсий шартнома шартлари, Каталония клуби ва Алонсо бир неча ой олдин келишиб олганди.
Алонсо ўтган мавсумда лондонликлар сафида барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.