Леау ушбу мавсумда А Серияда 11 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди ва бу кўплаб топ-клубларнинг эътиборини тортди. Португалияликнинг "Милан" билан шартномасида кўрсатилган товон пули 150 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Леау "Милан" билан А Серияда чемпионлигини қўлга киритди.Сўнгги турдаги "Сассуоло"га қарши ўйинда футболчи шериги Оливье Жируга иккита голли узатмани амалга оширди.