Франция чемпионатида жорий мавсумда 10 та гол урган 19 ёшли ҳужумчини парижликлар ҳужум чизиғини кучайтириш сифатида жиддий баҳоламоқда.
Адриен Греньернинг маълумотларига кўра, "ПСЖ" яқин вақт ичида ёш иқтидор учун 45 миллион евро таклиф қилмоқчи. Жамоа айни дамда футболчи учун курашда пешқадамлик қилмоқда, унинг учун "Ньюкасл", "Бавария", "Манчестер Юнайтед", "Интер" ва "Боруссия Дортмунд" ҳам курашмоқда.