- Аламли мағлубият билан тугаган ўйин ҳақида...
- Яхши рақибга қарши биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, рақибга деярли имкон бермадик. Ўйланган ҳужумда классик гол урдик. Позицион яхши ўйин намойиш этдик. Шоҳмалик биринчи бўлимдаёқ ҳисобни 2:0га етказиши мумкин эди, аммо дарвоза устунини нишонга олди. Бу голга айланса, ўйинда мағлуб бўлмасдик. Иккинчи бўлимда эса тахминан 15 дақиқа ўз майдонимиздан чиқа олмадик. 90+4-дақиқада эса пенальтидан фойдалана олмадик. Билмадим, бу омадсизликка боғлиқми, очиғи билмадим. Фикримча, камида дурангга муносиб эдик. Кетма-кет 3-4-ўйинларда сўнгги дақиқаларда омадсизликка учраб, мағлуб бўлаяпмиз.
Ҳушёрликни йўқотаяпмизми ёки футболчиларда маҳорат етишмаяптими, билмадим. Қўлни туширмаймиз, биз ишлашда, кейинги баҳсларга янада яхшироқ тайёрланишга интиламиз.
- Бош мураббийга айланганингизга бир неча кун бўлди. Жамоа ўйин жиҳатдан ўсаётгандек кўринмоқда, сўнгги дақиқалардаги омадсизликлар чарчоқ билан боғлиқ эмасми?
- Жамоадаги вазиятдан, машғулотлардан хабардор эдим, ўйингача иккита машғулот ўтказишга улгурдик. Биз ўтган кунлар давомида стандартлар устида ишладик, ўйин интизоми устидан бош қотирдик.
Кўрдингиз, бугун ҳам йигитлар майдонда муносиб кўринишди. Ҳа, алам устида кўп гапириш мумкин, аммо яна такрорлайман – ўз вазиятларимизни голга айлантиришимиз керак. Натижа аламли, ҳеч қанақасига қониқмадим, албатта. Йигитлар ҳаракатидан, шижоатидан эса қониқдим. Бугун жамоам билан ҳисобни сақлаб қолиш, вақтни чўзиш ҳақида умуман ўйлаганимиз йўқ. Охиригача курашдик. Рақиб ҳам бизни ҳурмат қилди, фэйр-плейга амал қилди.
Ҳужумкор ўйнашни истамаймиз, дея олмайман. Рақиб ҳам кучли жамоа, улар бизни ҳимоявий ўйнашга мажбур қила олишди. Шунга қарамай, ўйин қоидасини бузмасликка ҳаракат қилдик, жамоа кўрсатмаларни бажарди.
Фикримча, бу ўйинда индивидуал маҳорат ўйин тақдирини ҳал қилди. Вазиятимизни голга айлантирганимизда мағлуб бўлмасдик. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман.
- Биринчи давра якунигача уч тур қолди...
- Ҳар бир турда очколар учун курашамиз. Ҳар бир очко жуда муҳим. Юқоридаги клублар ҳам, ўртамиёналар ҳам бир хил курашишмоқда, кучлар деярли тенг десак бўлади. Натижаларга қаранг - «Сурхон», «Қўқон-1912» «Пахтакор»дан очко тортиб олишмоқда.
Кимдир тактика эвазига, кимдир индивидуал маҳорат, яна қайсидир жамоа жисмоний жиҳатдан устунлиги эвазига очко олишга интилмоқда.
- «Динамо» ниманинг эвазига очко олишга интилмоқда?
- Биз ҳимоя ва ҳужум пайтидаги тартибли ва жамоавий ўйинимиз эвазига очко олиш учун ҳар ўйинда курашаяпмиз. «Динамо» Суперлигада бошқа жамоаларга қайсидир жиҳатдан енгилмоқда, деб ўйламайман.
Бунгача жамоада ишлаган мураббийлар ҳақида ҳам ёмон гап айта олмайман, улар тўғри ишлашди, ҳаракат қилишди, жамоа ҳозир ҳам яхши ҳолатда. Аммо натижа бўлмаса, раҳбарият ҳам, мухлислар ҳам норози бўлишини яхши биламиз. Буни яхши тушунаман. Бу футбол.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2127 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1815 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1296 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1173 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1158 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1047 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1002 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 756 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |