ESPN хабарига кўра, манкунианликлар Роналдусиз АПЛда бирор марта ҳам ғалаба қозонмаган.
Чемпионатнинг охирги учрашувида “қизил иблислар” “Кристал Пэлас”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнир жадвалида бор-йўғи олтинчи ўринни эгаллади. Криштиану ушбу учрашувда иштирок этмади.
37 ёшли форвард ўтган мавсумда АПЛда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урган. Унинг клуб билан шартномаси келаси ёзгача амал қилади.