"Реал Сосьедад" Янузай ва Монреаль билан шартномани узайтирмайди
23.05.2022 17:51 Ўқилди: 597
"Реал Сосьедад" Аднан Янузай ва Начо Монреаль билан шартнома узайтирилмаслигини эълон қилди.
"Реал Сосьедад" Аднан Янузай ва Начо Монреалга биз билан бўлган вақтидаги фидойиликлари ва саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдиради ва уларга шахсий ва профессионал келажакларида барча яхши тилакларни билдириб қолади", - дейилади клуб хабарида.
Янузай 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 44та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист қайд этди.
Монреаль эса ўтган мавсумда самарали ҳаракат амалга оширмади.