Эрон. "Персеполис" мағлуб бўлиб, ҳатто 2-ўрин учун курашни қизитмоқда
15.05.2022 02:51 Ўқилди: 1311
Эрон чемпионатининг 27-турида "Персеполис" ўз майдонида "Сепахон"га мағлуб бўлди.
Шу орқали навбатдаги 28-турда "Истиқлол"ни ҳаттоки дуранг натижа ҳам чемпионга айлантиради. "Персеполис" эса ўзи эгаллаб турган 2-ўрин учун курашни қизитиб юборди. Мусобақа якунига 3 тур қолганида "Персеполис" ҳамда "Сепахон" жамоалари ўртасидаги фарқ 2 очкони ташкил қилмоқда.
"Персеполис" - "Сепахон" 1:2
Голлар: Али Немати (82) - Муҳаммад Нажидаҳмади (36), Сажжад Шахбоззода (48).