Англия Кубоги финали. "Челси" – "Ливерпуль" 0:0
"Челси": 16. Эдуар Менди, 14. Трево Шалоба (28. Сесар Аспиликуэта 106'), 6. Тиаго Силва, 2. Антонио Рюдигер, 24. Рис Жеймс, 8. Матео Ковачич (7. Н'Голо Канте 66'), 5. Жоржиньо, 3. Маркос Алонсо, 19. Мэйсон Маунт, 10. Кристиан Пулишич (12. Рубен Лофтус-Чик 106'; 18. Росс Баркли, 118), 9. Ромелу Лукаку (22. Хаким Зиеш 85').
Захира: 1. Кепа Аррисабалага, 31. Маланг Сарр, 17. Сауль Ньигес, 11. Тимо Вернер.
"Ливерпуль": 1. Алиссон, 66. Трент Александер-Арнолд, 5. Ибраима Конате, 4. Вирджил ван Дейк (32. Жоэль Матип 91'), 26. Эндрю Робертсон, 14. Джордан Хендерсон, 6. Тиаго Алькантара, 8. Наби Кейта (7. Джеймс Милнер 74'), 11. Мохамед Салах (20. Диогу Жота 33'), 10. Садио Мане, 23. Луис Диас (9. Роберто Фирмино 98').
Захира: 62. Куивин Келлехер 12. Жо Гомес, 17. Кертис Жонс, 21. Константинос Цимикас, 27. Дивок Ориги.
Огоҳлантиришлар: Рис Жеймс 77'
Зиеш - гол! 5:4
ЙЎЎЎЎҚҚҚҚ!!! МЕНННДИИИИИ!!!! ҚУТҚАРДДИИИИИ!!! Мане ҳал қилувчи пенальтини ура олмади! 4:4
Жоржиньо - гол! 4:4
Александр-Арнолд - гол! 3:4
Баркли - гол! 3:3
Фирмино - гол! 2:3
Жеймс - гол! 2:2
Алькантара - гол! 1:2
Аспиликуэта - йўқ! Устун! 1:1
Милнер - гол! 1:1
Алонсо - гол! 1:0
Пенальтилар серияси бошланди!
Пенальтилар серияси "Челси" мухлислари сектори ёнида бўлади.
ДЕМАК, БИЗНИ ЛОТЕРЕЯ КУТМОҚДА!
120. "Ливерпуль" жарима зарбасига эга бўлганди. Ундан узатилган тўпни дарвозабон ушлаб олиб, олдинга тепиб берди. Бу паллада қўшимча бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
119. Яқиндагина майдонга тушган Рубен Лофтус-Чик ўрнини Барклига бўшатиб берди.
118. Тиаго Силва бироз чарчади ва мушаклари тортишди. Оғир кечаётган ўйинда у ажойиб ҳаракат қилмоқда.
116. "Челси" яна бир ҳужум ташкиллаштириши мумкин бўлганди. Аммо Зиешнинг чиройли паси жамоадошига ўтмади.
113. Хавфли вазият! "Челси" ҳужумга ўтди. Рис Жеймснинг қанотдан оширилган тўпини Александр-Арнолд жамоасига қайтариб берди.
110. Тўртинчи бўлим хотиржамлик билан ўтмоқда дейиш мумкин. Ҳозирча жамоалар хавфли ҳужум уюштиришмади.
106. Финалнинг сўнгги - тўртинчи бўлими бошланди!
105. Учинчи бўлим якунига етди.
103. Тиаго Силванинг бош билан дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
99. Мэйсон Маунтнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
93. Экстра-таймларнинг дастлабкисини "Челси" фаоллик билан бошлади. Жамоа аъзолари бир неча бор ҳужумга ўтишга интилишмоқда.
91. Қўшимча бўлимларнинг биринчиси бошланди!
90+3. Баҳснинг асосий вақтида дарвозаларга гол урилмади. Энди навбат қўшимча бўлимларга!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
90. Луис Диас тўпни ўзига тўғрилаб олиб, дарвоза томон айлантириб зарба берди, бироз ноаниқ.
89. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари ўтиб бормоқда. "Ливерпуль" жамоаси анчагина фаол ҳужумларда.
84. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Милнер ўнг қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончаси томон тўпни узатди, Робертсоннинг берган зарбаси эса дарвоза устунига тегиб қайтди!
83. Диаснинг дарвоза томон берган зарбаси устунга тегиб, майдонни тарк этди.
69. Луис Диаснинг айланмача зарбаси ноаниқ кетди.
68. Пулишичнинг олисдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
65. Наби Кейтанинг узоқ масофадан берган зарбасини Менди ушлаб олди.
62. Робертсоннинг ўнг қанотдан жарима майдончаси томон узатган тўпини дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.
60. Диогу жотанинг ерлатиб берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
56. Жеймснинг ўнг қанотдан узатган тўпини ливерпуллик ҳимоячилар қайтариб юборди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+4. Ўйиннинг дастлабки 45 дақиқалиги якунланди!
45+1. Лукакунинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
45. Робертсоннинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Жота дарвозага аниқ йўллай олмади.
37. Ўйинда устунлик айни бир жамоада деб бўлмайди. Ҳар икки клуб ҳам навбатма-навбат олдинга ўтмоқда.
33. Мохамед Салах жароҳат сабаб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига ўйинга Диогу Жота қўшилди. Хўш, Салаҳ ЕЧЛ финалига қадар тузалармикин?
28. Пулишич Алонсони жуда қулай вазиятга чиқарди, Маркоснинг дарвоза томон йўллаган зарбасини Алиссон ажойиб тарзда қайтариб юборди.
23. "Челси" ўнг қанотдан олдинга ўтди. Жарима майдончасига узатилган тўпни Пулишич дарвозага йўллади, бироқ зарба бироз ноаниқ бўлди.
21. Робертсон олдинга ўтиб бориб, дарвозага зарба йўллади, бироқ тўп анчагина ноаниқ кетди.
16. Мэйсон Маунтнинг ерлатиб йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
13. Трент Александер-Арнолднинг дарвоза томон йўллаган зарбасини Тиаго Силва қайтариб юборди.
11. "Ливерпуль" ўтган дақиқаларда бир нечта ҳужумни ташкил қилди. "Челси" эса ҳозирча буларга жавоб бермаяпти.
9. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Луис Диас катта тезликда олдинга ўтди, дарвозабон билан деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб келиб зарба берди, Менди қайтарди, қайтган тўпга эга чиққан ливерпуллик футболчининг зарбаси эса ноаниқ кетди.
4. "Ливерпуль" ўйиндаги илк ҳужумни уюштирди. Луис Диаснинг ўнг қанотдан узатган тўпини ҳеч ким дарвозага йўллай олмади.
3. Дастлабки дақиқалаларда ҳар икки жамоа ҳам хотиржамлик билан ҳаракат қилмоқда.
1. Ўйин бошланди!
Финал олдидан байрам ажойиб тарзда ташкил қилинди.
- Учрашув Тошкент вақти билан 20:45 да бошланади.
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2418 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1515 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1401 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1140 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 945 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 849 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 720 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 621 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 588 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 549 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |