Аргентиналик футбол афсонаси Диего Армандо Марадонанинг футболкаси Sotheby's аукционида 9,28 миллион долларга сотилди.
Бу эса спорт йўналишида энг қиммат сотилган товар ҳисобланади. Бу Марадонанинг 1986 йилги жаҳон финалида кийган футболкаси бўлиб, аргентиналик футболчи бу формада Англия терма жамоаси дарвозасига қўл билан гол урган.