Фарҳод Абдуллаев U-20 Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган АҚШ - Эквадор учрашувида ишлайди
07.06.2019 09:00 Ўқилди: 1079
Айни кунларда Польшада 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор.
Мазкур мусобақаларда ҳамюртимиз ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳам иш олиб бораётганини маълум қилиб ўтгандик. Фарҳод Абдуллаев 8 июнь куни бўлиб ўтадиган АҚШ ҳамда Эквадор терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳакам назоратчиси сифатида иш олиб боради.
U-20 ЖЧ, 1/4 финал
АҚШ - Эквадор
Бош ҳакам: Бастиан Бенуа (Франция)
Ён ҳакамлар: Ҳишом Закрани, Фредерик Хакет (Франция)