"Ювентус" афсонавий футболчисини клуб тизимига қайтармоқчи.
"Кекса синьора" президенти Андреа Аньеллининг шахсан ўзи Пирлонинг Турин клубининг ёшлар ёки ўсмирлар жамоасига мураббийлик қилишига қизиқмоқда.
Бундан ташқари, Пирло "Челси" мураббийи Маурицио Сарри билан ҳам яқин алоқада. У тез орада "Ювентус"га бош мураббий бўлиши мумкин. Хабарларга кўра, у билан италиялик мураббийнинг штабига кириш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Андреа Пирло "Ювентус"да 2011 йилдан 2015 йилгача ҳаракат қилган.