U-20 ЖЧ. Италия мезбонларни мусобақадан чиқариб юборди
02.06.2019 23:00 Ўқилди: 889
20 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ним чорак финал илк баҳси мезбон Польша ҳамда Италия вакиллари ўртасида ўтказилди.
Учрашувда ягона гол 38 дақиқада пенальтидан Италия термаси аъзоси Пинамонти томонидан киритилди. Италияликларнинг кейинги босқичдаги рақиби 4 июнь куни бўлиб ўтадиган Аргентина ҳамда Мали баҳсидан сўнг маълум бўлади.
Италия U-20 – Полша U-20 1:0 (1:0, 0:0)
«Городской» стадиони.
Гол: 1:0 – 38, пенальти Пинамонти.
Италия U-20 – Плиссари, Пеллегрини, Дел Прато, Ранери, Габбия, Эспозито (Алберико, 89), Фраттези, Белланова, Трипалделли, Скамакка (Капоне, 69), Пинамонти.