"Андижон" жамоасининг натижасига бефарқ бўлмагани учун ҳам клубимиз президенти - Шуҳратбек Абдураҳмонов бош мураббий масаласини зудлик билан кўриб чиқишни, лозим бўлса хорижлик малакали мутахассисни жал этиш ва бу орқали ижобий натижаларга эришиб, Андижон халқини хурсанд қилиш бўйича топшириқ берди.
Шундан сўнг клуб раҳбарияти бир қатор тажрибали мураббийлар билан музокарага киришди ва якунда россиялик таниқли мураббий Александр Хомяков номзодида тўхталишга қарор қилди.
Ишқибозларга яхши маълумки, сўнгги 10 йилни Муборак "Машъал" жамоасида самарали ўтказган Александр Андреевич мамлакатимиз футболида ўзига яраша хурмат қозонган мутахассислардан биридир. Энг аввало ички имкониятдан фойдаланиб, маҳаллий кадрларни етиштириб боришга харакат қиладиган Хомяков "Андижон"да ҳам ушбу фалсафасидан фойдаланишни режалаштирган.
Янги мавсумга жамоани тайёрлаган Ильдар Сакаевнинг соғлиги билан муаммо пайдо бўлгани учун, жамоани "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Машъал" жамоаларига қарши ёрдамчи мураббий Жамшид Саидов олиб тушаётганди. Мана энди бош мураббий масалаласи ҳал бўлди.
Ильдар Сакаев ўз аризаги кўра, эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Янги бош мураббий Александр Хомяковга эндиликда Жамшид Саидов, Диёрбек Мирзабоев ва Қобилжон Олимжоновлар ёрдам беришни давом эттиришади.
Кеча Муборакда "Машъал" жамоасига қарши Лига Кубогининг 1-туридан сўнг футболчиларга қисқа муддатли танаффус берилганди. Шу боис жамоа аъзолари 6 июнь куни Андижон шаҳридаги спорт-қароргоҳга йиғилишади ва янги бош мураббий футболчиларга расман таништирилади.
Александр Андреевич эса 4 июнь куни Андижон шаҳрига етиб келади.
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1152 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 936 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 816 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 801 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 729 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 726 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 585 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 543 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
26.03.2024 22:50 Ўқилди 522 Хитой футбол ассоциациясининг собиқ раҳбари порахўрликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди |
23.03.2024 09:50 Ўқилди 450 УЕФА «Ливерпуль» мухлисларига товон пули тўлайди. Нега? |