Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-19 июнь кунлари У23 Осиё кубогига Ўзбекистон мезбонлик қилади. Мазкур нуфузли турнирнинг расмий қуръа ташлаш маросими ҳам айнан мамлакатимизда ўтказилади.
Қуръа ташлаш жараёни «Бунёдкор» стадионида 17 февраль куни соат 12:00 да бошланади. Маросимда 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга сараланади.
Мусобақа мезбони Ўзбекистон U-23 терма жамоаси номи 1-саватчага жойлашади. Шунингдек, ушбу саватчадан Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия ҳам ўрин олган.
Қуръа саватчалари:
1-саватча
Ўзбекистон
Жанубий Корея
Саудия Арабистони
Австралия
2-саватча
Иордания
Таиланд
БАА
Эрон
3-саватча
Ироқ
Қатар
Ветнам
Япония
4-саватча
Тожикистон
Малайзия
Кувайт
Туркманистон
ОАВ ДИҚҚАТИГА!
ОФК талабига кўра, қуръа ташлаш маросимини ёритмоқчи бўлган расмий нашрлар тадбирда иштирок этадиган 1 нафар (мухбир ёки тасвирчи) ходими ҳақидаги маълумотларни 11 февраль соат 17:00 га қадар media@ufa.uz электрон почтасига юборишлари сўралади. ОАВ вакиллари учун ажратилган ўринлар сони чегараланган.
Амалдаги тартибдан келиб чиқиб, ОАВ вакиллари маросим иштирокчилари билан мулоқот қилиши қатъиян ман этилади. Тадбир ўтказиладиган ҳудудда санитария қоидалари ва гигиена нормаларига амал қилиш, ўзаро ижтимоий масофа сақлаши талаб этилади.
![]() | 23.06.2025 11:55 Ўқилди 2457 Husanovning harakatlari qanday baholandi (foto) |
![]() | 23.06.2025 11:56 Ўқилди 1845 "Oltin to'p" uchun kurashda yangi etakchi - Vitinya birinchi o'ringa chiqib oldi |
![]() | 24.06.2025 15:40 Ўқилди 1344 "Nasaf" OCHL Elitda kimlar bilan o'ynaydi? |
![]() | 28.06.2025 08:56 Ўқилди 1188 Proliga. Bugun Toshkent derbisi bo'lib o'tadi |
![]() | 28.06.2025 08:32 Ўқилди 1149 Superliga. Bugun 2 ta uchrashuv bor |
![]() | 25.06.2025 23:24 Ўқилди 906 "Andijon" OCHL 2da kimlar bilan o'ynaydi? |
![]() | 26.06.2025 07:56 Ўқилди 810 Lionel Messi Saudiya Arabistoni klublari bilan faol muzokara olib bormoqda |
![]() | 23.06.2025 18:24 Ўқилди 699 "Barsa" futbolchisi Franciyaga ketmoqda |
![]() | 30.06.2025 15:16 Ўқилди 684 GiveMeSport dunyoning eng yaxshi futbolchilari reytingini elon qildi |
![]() | 23.06.2025 17:00 Ўқилди 648 Islandiyalik iqtidor "Roma"ni qiziqtirmoqda |