Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган учрашувда меҳмонлар иродали ғалабага эришди. Эътиборлиси бунгача ғалаба нималигини билмай келаётган андижонликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда ўз дарвозасидан 3та тўп ўтказиб юбориб, аламли тарзда мағлубиятга учради. Баҳс якунига етгач, “Андижон-2” бош мураббийи Лочин Гулдаев сайтимизга интервью берди.
- Қатор мағлубиятлардан кейин бугун қандай бўлмасин ғалаба қозонишимиз шарт эди. Буни йигитларнинг ўзлари ҳам яхши тушуниб турганди. Ўйинни кўтаринки руҳда бошладик. Кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, якунда аламли тарзда мағлуб бўлдик.
- Биласиз “Андижон-2” жамоаси бу йил ПРО-Лигада дебютант саналади. Таркибдаги футболчилар академия тарбияланувчиларидан иборат. 2001-2002 йилда туғилган йигитларимиз катта футболга энди-энди кириб келмоқда. Шунинг учун уларга тажриба етишмаслиги панд бериб келаётир. Шунга қарамай улар ўзини кўрсатишга уринмоқда. Асосийси ёшларда иштиёқ кучли.
- Турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз хавас қиладиган даражада бўлмасада, бу нарса мени сира ҳавотирга солаётгани йўқ. Жамоамизнинг мақсади юқори ўринларни банд этиш эмас балки иқтидорли футболчиларни катта футболга кўниктириб бориш ва бу орқали Суперлигадаги асосий жамоамизга тайёрлаб беришдан иборатдир.
- Яна қайтараман, қўл остимдаги футболчилар ПРО-Лигада бу йилдан ўйнашни бошлади. Шунинг учун ҳам натижаларимиз ўхшамаяпти. Жамоага озгина вақт керак. Шогирдларимга ишонаман, улар вақти келиб Суперлигада ҳам юқори савияда ўйнаб кета олади.
- Ёзги трансфер ойнаси очилганидан сўнг таркибни кучайтиришга эътибор қаратамиз. Шунда ҳам селекцияни асосан академиямизда таҳсил олган ёшлардан қилиб боришни ўйлаб турибмиз. Бизга четдан катта маблағга келиб ўйнаб кетадиган футболчилар керак эмас. Бу йил бир амаллаб лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолсак, келаси мавсумдан харакатларимиз ўз маҳсулини беришни бошлайди.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1569 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1461 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1200 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 981 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 942 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 858 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 717 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 660 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 627 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 570 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |