24 ёшли Грау эркин агент мақомида "Осасуна"дан кетди ва иккинчи дивизион вакили бўлмиш "Сарагоса" билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
Хауме янги жамоаси билан 3,5 йиллик шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Хауме Грау "Реал" тарбияланувчиси. Футболчи "Осасуна"га Мадрид клубидан 2019 йилнинг ёзида эркинг агент мақомида ўтган эди.
Хауме Грау жорий мавсум барча мусобақаларда "Осасуна" таркибида атиги 3та ўйинда майдонга тушди ва 1та ассист қайд этди.