Африка Миллатлар кубоги. Мане бошчилигидаги Сенегал Гвинея билан нурсиз дуранг қайд этди
14.01.2022 20:23 Ўқилди: 1224
Жума, 14 январь куни Африка Миллатлар кубоги 2-туридан ўрин олган Сенегал ва Гвинея терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Баҳсда томонлар нурсиз дуранг натижасини қайд этишди – 0:0
Ушбу натижадан сўнг иккала жамоанинг ҳисобидаги очколар сони 4 тага етди ва улар "B" гуруҳининг дастлабки 2 поғонасини эгаллаб туришибди.