Манчестер Юнайтед - Астон Вилла 1:0
Гол: Мактомини (8, 1:0).
Манчестер Юнайтед - Де Хеа, Линдельоф, Рэшфорд (Эланга, 86), Гринвуд, Фред, Фернандеш (Лингард, 86), Варан, Далот, Кавани (ван де Бек, 72), Шоу, Мактомини.
Астон Вилла - Мартинес, Кэш, Конса, Мингс, Таргетт, МакГинн, Дуглас Луис, Рэмзи (Бидас, 86), Буэндиа (Элгази, 79), Ингз, Уоткинс.
Огоҳлантириш: Фред (65), Шоу (68), Далот (70).
ЯНГИЛАШ
Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" фақатгина ҳисобда устунликка эришди ва Англия Кубогининг 4-босқичига йўл олди.
90+4. ЗАРБААААААА!!!! Элгази тўпни очиқчасига жамоадошидан қизғанди ва қулай вазиятда тўпни трибуна томон тепди.
90+2. Гринвуднинг зарбасини Мартинес ушлаб олди.
90+1. Эланга чап қанотда рақибини осонлик билан алдаб ўтди ва дарвоза ёнига мантиқан тўғри пас йўллади. Аммо у ерда "Юнайтед"нинг бирор футболчиси йўқ эди.
Ўйинга 6 дақиқа қўшиб берилди.
88. Шоу ўз жарима майдончаси ичида Консани уриб юборди. "Вилла" футболчисининг бурнидан қон оқиб кетди. Аммо ҳозирча ВАР ишга тушгани йўқ.
Иккала жамоа таркибида ўзгаришларни кўрдик. Сўнгги дақиқаларда ингрига кўтарилиши аниқ.
84. "Юнайтед" узоқ вақт тўпни ушлаб туриб, позицион ҳужум уюштиришга ҳаракат қилганди. Рэшфорднинг сўнгги узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.
Тасаввур қиляпсизми, тўпни ушлаб туришдаги кўрсаткич 37-63ни ташкил қилмоқда.
77. "Астон Вилла" 1-2 дақиқа мобайнида тўпни ўзида ушлаб турди. Аммо Мингзнинг ноаниқ паси сабабли тўп аутга чиқиб кетди.
74. ГРИНВУУУУДДДДД!!! Юз фоизлик имкониятни қўлдан чиқарди. Унинг зарбасини Мартинес қайтарди.
73. "Юнайтед" анча вақтдан буён энди ҳужумга ўтди. Гринвуднинг ожизона зарбасини Мартинес ушлаб олди.
71. ЗАРБААААААААА!!! Уоткинснинг зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.
70. Далот рақибига қарши фол ишлатгани учун сариқ карточка олди. Аммо у бундан рози бўлмаганди. Такрорий лавҳада у бежизга норози бўлмаганини кўрдик.
67. ЗАРБААААААААА!!! Кэшнинг кучлиии зарбасини Де Хеа қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборди.
64. Конса марказда тўпни эгаллаб олиб, "катта холасини уйидек" МЮ жарима майдончаси ичига кириб борди ва зарба йўллади. Давид учун бу зарба қийинчилик туғдирмади.
62. "Юнайтед" ҳимояда жуда нозик ўйнамоқда. Уоткинс ҳозирги вазиятда ҳам кечирди. Агарда даражаси юқорироқ ҳужумчи бўлганида "давноооо" бир неча гол уриб ташлаган бўларди.
60. УХХХХХ!! "Астон Вилла"нинг иккинчи голи инобатга олинмади. Уоткинс бу вазиятда оффсайдда қолиб кетди.
59. Ингз МЮ жарима майдончаси ичида пайдо бўлди ва тўпни дарвоза ёнига оширди. Де Хеа тўпни ушлаб олди.
57. Иккинчи бўлимдаги тўлақонли устунлик Жеррард шогирдлари томонида.
Гол инобатга олинмади. Консанинг боши билан узатган тўпи Уоткинсга теккандан кейин Ингз оффсайдда қолиб кетган деб топилди.
Гол ВАР орқали текширилмоқда. Биринчидан, оффсайд бўлиши мумкин, иккинчидан Ингз тўпни қўли билан ўйнаган бўлиши мумкин. Учинчидан, Каванига фол ишлатилган бўлиши мумкин.
50. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Консанинг боши билан узатган пасидан кейин Ингз ҳисобни тенглаштирмоқда!
Эслатиб ўтамиз, шанба куни ушбу жамоалар энди "Астон Вилла" майдонида АПЛ доирасида ўзаро баҳс олиб боришади.
48. Фернандешнинг қанотдан оширган тўпини Рэшфорд дарвозага йўллай олмади. Ҳимоячи тўпни бурчакка чиқариб юборди.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
"Юнайтед"нинг босими остида тайм якунига етди.
45+3. УХХХХХХХХ!!! Рэшфорд рақиб жарима майдончаси ичига кириб бориб, дарвоза ёнидаги Кавани томон пас йўллади. Кэш тўпни қайтара олмаганида ҳисоб ўзгарарди.
Бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
44. УХХХХХХ!!! Мактомини тўпни ерга туширмасдан дахшат зарба берди ўзиям. Шунчаки тўп Мартинеснинг қўлига бориб тушди.
43. Рақиб хатосидан кейин Кавани тўпни эгаллаб олди ва Шоуга оширди. Люкнинг қанотдан дарвоза ёнига оширган тўпини Мартинес ушлаб олди.
Умуман олганда таймдаги кичик устунлик меҳмонлар томонида. Ральф Рангникнинг ўйланган тактикасини кўрмадик-ку, бироқ Роналдусиз МЮ Роналдуси бор МЮдан яхшироқ кўринмоқда.
38. ЗАРБААААААА!!! Аввалига Мактоминининг зарбасини Кэш, кейинчалик Шоунинг зарбасини Мартинес қайтарди.
36. Дуглас Луиснинг бурчакдан узатган тўпини Ингз дарвоза томон йўналтирди. Аммо зарба анчагина ноаниқ кўриниш олди.
33. Далотнинг оёғи қонаб кетди. Унинг алмаштирилиш эхтимоли жуда юқори. Ван-Биссака майдонга тушишга тайёрланмоқда.
32. ЗАРБААААААААА!! Рэмзининг зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. 25 сантиметр ўнгроққа зарба йўлланганида Де Хеа тўпни қайтаролмасди.
30. ЛИНДЕЛЬООООФФФФФ!!!! У қўпол хатога йўл қўйди ва Уоткинс бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Зарбани эса тўсин қайтарди!!!! ДАХШАТТТ!!!
28. МАРТИНЕЕЕЕССССС!!! "Юнайтед"нинг тезкор қарши ҳужумидан кейин Фернандеш қулай нуқтада турган Каванига тўпни узатди. Эдинсоннинг зарбасини Мартинес қийинчилик билан қайтарди.
27. ЗАРБААААААА!! "Юнайтед"нинг марказий ҳимояси Буэндианинг зарба беришига қаршилик қилмади. Унинг зарбасини Давид ушлаб олди.
24. Гринвуд ўнг қанотда икки рақибини алдаб ўтиб, зарба йўллади. Ноаниқ.
19. ЗАРБААААААА!!! Макгиннинг кучли зарбасини Де Хеа қайтарди!!! Чиройли сейв бўлди.
17. Буэндиа қанотдан жарима майдончаси ичига оширди. Аммо зарба берадиган бирор футболчи топилмади.
15. Қанотдан Кавани томон жуда кучли тўп узатилди. Эдинсон дарвозага зарба бера олмади.
13. УХХХХ!! Буэндиа икки рақибини осонлик билан алдаб ўтди, бироқ зарбага келганда ...
10. ЗАРБААААААА!!!! Уоткинс ҳисобни тенглаштириши мумкин бўлганди. Бурчак зарбасидан кейин тўп барчадан ўтиб Олли томон борди. Аммо у гол ура олмади.
8. ГОООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! Фреднинг ажойиб тўп узатишидан кейин Мактомини боши билан дарвозага зарба бериб, ҳисобни очди!
6. Мактоминининг 22-25 метрлардан йўллаган зарбасини Мартинес ушлаб олди.
5. Линдельоф ҳужумдаги Рэшфорд томон тўпни оширмоқчи бўлди. Конса тўпни дарвозабонга ошириб берди.
3. Уоткинс ҳужумга ўтди, бироқ Варан тўпни ундан осонлик билан олиб қўйди.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Ушбу стадионда "Астон Вилла" меҳмон бўлмоқда.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2052 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1749 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1326 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1242 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1149 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1035 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 972 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 882 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 804 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 726 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |