“Тўпчилар” баҳсда "No More Red" (Лондонда пичоқбозликк қарши) акциясида қатнашгани туфайли ўзи учун ноодатий бўлган оқ либосда ҳаракат қилишди.
“Иккала жамоа ҳам ўзини кўрсатолмади, уларни танқид қилиш керак. “Арсенал” худди “Реал”га ўхшарди, аммо барда кунини ўтказадиганлар жамоаси каби ўйнади.
Ўтган ҳафта эса улар ҳақиқатан ҳам “Манчестер Сити”га қарши ажойиб ўйнашди. Бироқ, мағлуб бўлишди. Жамоа кучсизлигича қолмоқда.
Улар ўзларини умуман кўрсата олишмади. Айни вақт клубда ижобий ўзгаришлар бор, аммо бугунги натижа жиддий орқага қадам бўлди”, дейди Кин.