Манчестер Юнайтед – Арсенал 3:2
3 декабрь, 01.15, "Олд Траффорд"
Голлар: Смит-Роу (14, 0:1), Фернандеш (45, 1:1), Роналду (51, 2:1), Эдегор (54, 2:2), Роналду (70-пен, 3:2).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Магуайр, Линделеф, Теллес, Фред, Бруну Фернандеш (ван де Бек, 90), Мактомини, Санчо, Роналду (Марсьяль, 88), Рэшфорд (Лингард, 79).
Арсенал – Рэмсдейл, Томиясу, Габриэл, Уайт, Нуну Тавареш, Смит-Роу (Сака, 70), Эль-Ненни, Парти, Эдегор (Нкетиа, 79), Мартинелли, Обамеянг (Ляказетт, 79).
Огоҳлантириш: Мактомини (45+1).
ЯНГИЛАШ
Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" Роналдунинг дубли эвазига ғалабага эришди. Кэррик кичик фаолиятида ютқазмади)
90+3. Қанотдан узатилган тўпни Магуайр қайтариб юборди. Бугун кэп яхши ўйин ўтказди.
5 дақиқа қўшиб берилди.
87. ФРЕЕЕЕДДДДДД!!! Жамоасини 100 фоизлик голдан сақлаб қолди.
85. Лингардиньо ҳужумда пайдо бўлди ва тўпни марказга тепди. Рэмсдейл тўпни ушлаб олди.
83. Роналду Габриэлни йиқитиб, тўпни олиб қўйди. Ғалати вазият бўлди.
78. ЗАРБАААААААА!!! Обамеянг 3 метрдан гол ура олмади. Де Хеадан эса шунчаки супер-мупер реакция!
75. "Арсенал" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Обамеянгнинг зарбасини де Хеа ушлаб олди.
73. УХХХХХХ!! "Арсенал"да яна бир жарима зарбаси. Буниси ҳам хавфли нуқтадан.
70. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Роналдудан дубль!
68. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!! Фред пенальти ишлади!
67. УХХХХХХ!! Фред рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди. Бироқ Аткинсон пенальти йўқ деди. Такрорий лавҳада пенальти бордек кўринди.
65. ЗАРБАААААААА! Обамеянгнинг кучли зарбасини де Хеа муштлари билан қайтарди. Таварешнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
61. Эдегор қанотдаги Томаясу томон тўпни оширганди. Такехиро тўпга ета олмади.
57. Бўрон билан бошланган таймда томонлар бироз сукут сақлашмоқда.
54. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!! Эдегор ҳисобни тенглаштирди!!! Роналдунинг голи билан копи+паст бўлди ўзиям)
51. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! РОНАЛДУУУУУУ!!! "Арсенал"нинг фэйр-плейга мос келмайдиган голига МЮ икки марта жавоб бера олди.
50. Рэшфорднинг зарбасини Рэмсдейл қийинчилик билан ушлаб олди.
48. ЗАРБААААААА!!! Роналду рақибларини осонлик билан алдаб ўтиб, зарба берди!! Рэмсдейлдан ҳам супер сейв!
47. ЗАРБААААААА!!! Габриэлнинг боши билан йўллаган зарбасини де Хеа қайтарди!
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Сокин темпда ўтган илк бўлим якунланди.
45+3. Смит-Роунинг бурчакдан оширган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдондан чиқиб кетди.
45+1. Мактомини Партини "чопгани" учун огоҳлантирилди.
45. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!! Фреднинг пасидан кейин Фернандеш ҳисобни тенглаштирди!
42. Партининг зарбаси Обамеянгга тегиб, майдонни тарк этди.
41. УХХХХ!! Фред ўз жарима майдончаси ёнида қоидани бузди. "Арсенал"да жуда хавфли нуқтадан жарима зарбаси!
37. Магуайр ҳужумга ўқдек отилиб чиқди ва зарба берди. Рэмсдейл тўпни осонлик билан ушлаб олди.
35. Фернандеш қанотдан ерлатиб тўпни марказга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.
30. Магуайрнинг зарбаси ноаниқ кетди.
28. "Юнайтед" икки бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
23. УХХХХХХХ!! Далотнинг қанотдан оширган тўпини Парти қайтариб юборди.
19. Роналду рақибидан осонлик билан ўтиб кетди ва зарба йўллади. Кучсиз зарбани Рэмсдейл ушлаб олди.
17. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! СМИТ-РОУУУ!! Гарчи дарвозабон ўйиндан чиқиб қолган бўлса-да, гол инобатга олинди!
14. "Арсенал" гол урди. Фред де Хеанинг оёғини босиб олгани учун Давид ётиб қолди ва зарбага қадар Давид оёғини ушлаб ётганди. Катта эҳтимол гол инобатга олинмайди, гарчи Фред Давидни жароҳатлаган бўлса-да.
11. УХХХХХ!! "Арсенал" ҳимоячисининг хатосидан кейин Роналду қулай вазиятга чиқиб бориб, жуда ноаниқ зарба берди. Криштида вариантлар жуда кўп эди.
10. "Арсенал" ҳужумга ўтди. Обамеянгнинг зарбасини де Хеа ушлаб олди.
8. Далотнинг зарбасини Рэмсдейл ушлаб олди.
7. Ўйин темпи сокинлашди. Марказда ўйин бўлмоқда.
2. УХХХХХХХ!! Габриэлнинг боши билан йўллаган зарбасини Рэшфорд бурчакка чиқариб юборди. "Арсенал" 2 дақиқанинг ўзида учинчи марта бурчак зарбасига эга бўлди.
1. Илк дақиқаданоқ "Арсенал" ҳужумга ўтди. Обамеянгнинг зарбаси Магуайрга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари, эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Ушбу стадионда "Арсенал" меҳмон бўлмоқда.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1581 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1467 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1218 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 990 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 960 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 861 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 741 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 663 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 627 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 570 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |