Жанлуижжи Доннарумма - йилнинг энг яхши дарвозабони!
30.11.2021 01:51 Ўқилди: 567
Айни дамда Францияда "France Football" нашри томонидан "Олтин тўп" маросими бўлиб ўтмоқда.
Унга кўра, йилнинг энг яхши дарвозабони сифатида ПСЖ посбони Жанлуижжи Доннарумма эътироф этилди ва унга "Лев Яшин" соврини топширилди. Ушбу соврин учун Эдуард Менди, Мануэль Нойер, Ян Облак ҳамда Эдерсон каби посбонлар ҳам номинант бўлганди.