Унда айтилишича, "қалдирғочлар" томонидан жами 393 нафар ходимларга нисбатан октябрь ойи учун 1 млрд 532 миллион 216 минг сўм миқдоридаги ойлик маошлари тўлаб берилиши кечиктирилган. Бу ҳақда жамоанинг бош директори Улуғбек Мирзаевнинг муносабати билан қизиқдик.
"Бунёдкор"да молиявий муаммолар юзага келаётгани тўғрисида қатор янгиликлар эълон қилиняпти. Уларнинг нимага асосланаётганига ҳайрон қоляпмиз. Чунки ваҳима қилишга арзигулик ҳолат эмас. Тўғри, ходимларга октябрь ойи учун иш ҳақини тўлаб беришимиз керак. Лекин бу борада бош ҳомий — "Ўзбекнефтгаз" АЖ билан биргаликда барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Айни пайтда ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни кетяпти. Тез орада барчага октябрь ойи учун иш ҳақи тарқатилади.
Биз учун футбол мавсуми якунланганидан хабарингиз бор. Охирги ўйинлар учун мукофот пуллари ҳам имкон қадар тез берилади. Айтишим мумкинки, ваҳима қиладиган ҳеч нарса йўқ. Клубда барчаси жойида. Ўзбекистондаги барча жамоалар шундай кунларни бошдан ўтказишини биламиз. Биздан ҳам қийинроқ вазиятда бўлганлар бор. Бироқ, фақат "Бунёдкор" жамоаси ҳақида бундай маълумотлар тарқатилаётгани ҳайрон қолдиряпти. Бу кимгадир керакми? Билмадим. Барча мухлисларга дадил айтишим мумкинки, бизда ҳеч қандай муаммолар йўқ. Йилни молиявий томондан жуда яхши тугатяпмиз. Шу туфайли "Ўзбекнефтгаз" АЖга, унинг раиси ва клубимиз президенти Меҳриддин Абдуллаевга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.
Барчаси яхши, жамоамиз келаси мавсумга ҳам пухта тайёргарлик кўради. Бу борадаги хавотирлар асло ўринсиз", — дейди "қалдирғочлар" бош директори У. Мирзаев.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2151 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1842 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1338 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1311 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1197 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1056 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1020 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 777 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |