АГМК билан ўз майдонида жанговар дуранг ўйнаган бўлса, 26-турда Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди. Шу куни майдонда мухлислар 5та ажойиб гол гувоҳига айланишди. Муҳаммаданас Ҳасановнинг бурчакдан тўғридан-тўғри Ўткир Юсупов дарвозасини аниқ нишонга олиши ўйиннинг жозибасини янада оширди, дея оламиз. Тезкор ярим ҳимоячи Бахтиёр Ашурматов жамоага келгач янги даражага чиқди. Жамоа етакчиси Мурод Ҳолмуҳаммедов майдонга тушмаган ўйинларда стандарт вазиятларда ўзини кўрсатди, тезкор ҳаракатлари билан ажралиб турди. 2021 йилги мавсумда жаъми 26 учрашувда 5та гол урди ва жамоадошлариниинг 3та голига ассистентлик қилди. Яқинда маҳоратли ярим ҳимоячи билан суҳбатлашдик.
- "Қўқон-1912" мавсумни Яйпандаги ғалаба билан бошлаб, Намангандаги ғалаба билан якунлади. Ушбу жиҳатда ҳам рамзий маъно яширингандек. Жамоа уйдаги ўйинларга қараганда, сафарда кўпроқ ғалабаларга эришди...
- Авваламбор ассалому алейкум. Жорий йилги Ўзбекистон чемпионати кураш ва шиддатларга бой ўтди. Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз, иккинчи ва учинчи ўринларга кураш охирги тургача давом этди. "Навбаҳор" билан ўйинга келадиган бўлсак, ҳақиқатдан ҳам дерби номига мос ўтди. Якунда биз 3:2 ҳисобида ғалаба қозондик. Менимча бу учрашувдан мухлислар роҳатланишди. Мазкур беллашувга одатдагидек тайёргарлик кўрдик. Бизга мотивация берадиган нарса учрашувнинг дербилиги эди. Тўғри айтдингиз жамоамиз сафарда кечган 13та ўйинда 21 очко жамғарди. Меҳмонда тўпланган очколарда "Пахтакор"дан кейинги ўринни эгаллади. Уйда ҳам шундай кўрсаткич қайд этганимизда чемпионатни юқори ўринларда бемалол тугатардик.
- Сўнгги икки мавсум билан солиштирганда қизиқ ҳолатни кўришимиз мумкин. 2020 йил уй жамоаси, дея таърифланган "Қўқон-1912" бу йилга келиб сафар жамоасига айланди...
- Назаримда уйдаги ўйинларда омадимиз келмади. Кўп учрашувларда устунлик томонимизда бўлди. Рақиблардан кўп вазиятлар ярата туриб, голни улар уриб кетган ҳолатлар ҳам учради. "Пахтакор", "Локомотив" каби номдор жамоаларни ютдик. "Бунёдкор" ва АГМК билан баҳсларда жанговар дуранг қайд этилди.
- Юқорида ҳам таъкидладик, Бахтиёр Ашурматов жамоага келгач кўп футболчилар қатори сизга ишонч билдирди. Стандарт вазиятларда ўта аниқлик билан ҳаракат қиладиган Мурод Ҳолмуҳаммедов иштирок этмаган баҳсларда ушбу вазифа сизга юклатилди...
- Биринчи навбатда яратганга шукур айтаман. Икки йил барқарор равишда жароҳатларсиз ўйин амалиётига эга бўлдим. Бахтиёр ака ва уларга яқиндан ёрдам берган Даврон Файзиевга билдирилган ишонч учун катта раҳмат. Машғулотларда стандарт вазиятлар устида кўп ишлаймиз. Машғулотлар маҳсулини расмий ўйинда кўрамиз. Гоҳида ўхшайди ёки ўхшамайди.
- Мурод Ҳолмуҳаммедовга ўринбосар сифатида кўрилишингиз ёқимли бўлса керак...
- Мурод акага ўринбосар бўлиш яхши албатта. Ўйиндан олдин жарима зарбалари вақтида ким қайси позициядан тепиши борасида кўрсатма берилади.
- Мавсумдаги қайси ўйин жамоа учун бурилиш нуқтаси бўла олди?
- "Металлург" билан сафардаги 1:0 ҳисобида қўлга киритилган ғалаба жуда катта аҳамият касб этди. Мавсумни 8 ўринда тугатиш биз учун қониқарсиз натижа ҳисобланади. Йил давомида бизни қўллаб-қувватлаган содиқ мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.
Абдулазиз Искандаров
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2127 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1815 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1299 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1176 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1164 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1047 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1002 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 756 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |