"Манчестер Сити" ёзда "Лестер" ҳимоячиси Харри Магуайр учун курашишни режалаштирмоқда.
Daily Mail нашрининг маълумотига кўра, "шахарликлар" устози Пеп Гвардиола 26 ёшли англияликни Венсан Компанига ўринбосар сифатида кўрмоқда. 6 май куни "Лестер"га қарши ўйиндан сўнг, Гвардиола Магуайр билан гаплашган.
Жорий мавсум Харри "Лестер" сафида 31 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урди.