Манчестер Юнайтед Англия – Аталанта Италия 3:2
"Олд Траффорд"
Гол: Пашалич (15, 0:1), Демирал (29, 0:2), Рэшфорд (53, 1:2), Магуайр (75, 2:2), Роналду (81, 3:2).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Шоу, Фред (Матич, 88), Бруну Фернандеш, Мактомини (Погба, 66), Роналду, Рэшфорд (Кавани, 66), Гринвуд (Санчо, 73).
Аталанта – Муссо, Дзаппакоста, де Рон, Паломино, Демирал (Ловато, 46), Мэле, Фройлер, Пашалич (Малиновский, 68), Копмейнерс (Пеццелла, 80), Иличич, Муриэль (Сапата, 56).
Огоҳлантириш: Ловато (55), Пашалич (57), Де Рон (57), Шоу (64), Паломино (80), Матич (90+3), Кавани (90+4).
ЯНГИЛАШ
Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" яна иродали тарзда ғалабага эришиб, гуруҳида якка пешқадам бўлиб олди.
90+4. "Аталанта" жарима зарбасига эга бўлди.
4 дақиқа қўшиб берилди.
88. "Аталанта" бурчак зарбасига эга бўлмоқда.
86. Тахминан 30-дақиқалардан бошлаб, яъни, иккинчи голни ўтказиб юборганидан кейин МЮ ўйинда тўлиқлигича ташаббус қилмоқда.
81. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Р-О-Н-А-Л-Д-УУУУУУУУУУУ!! РО-НАЛ-ДУУУУУУУУ!!!
80. ЗАРБАААААА!! Муссо бу сафар Брунунинг зарбасини қайтарди.
79. Копмейнерснинг зарбаси ноаниқ кетди.
75. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! МАГУАЙЙЙРРРРРР!!!! Манкунианликларнинг босими ўз самарасини бермоқда!
74. Магуйрнинг боши билан йўллаган зарбасини Муссо ушлаб олди.
71. ДЕ ХЕААААААА!! Сапатанинг кучли ва яқин масофадан йўллаган зарбасини Давид қайтарди. Иккинчи зарбани у бурчакка чиқариб юборди.
70. УХХХХХХХХ!!! Гринвуднинг пасига Роналду етиб борганида хавфли вазият кўришимиз мумкин эди.
66. МЮ таркибида ўзгаришлар. Сульшер ўйинни ўзгартирмоқчи.
64. ЗАРБААААААА!!! Роналдунинг зарбасини Муссо қийинчилик билан қайтарди.
63. Иличичнинг зарбаси Магуайрга тегиб, Де Хеа томон борди.
58. МАКТОМИНИИИИИИ!!! Устунни пойлади...
57. МЮ ўйинни ёндирмоқда. "Аталанта" икки дақиқада учта сариқ ишлаб олди.
55. МЮда жарима зарбаси. Ловато огоҳлантирилди.
53. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! Ниҳоят, иккинчи бўлимни дахшатли тарзда бошлаган МЮ ҳисобни қисқартирди! Рэшфорддддд!!!
50. Рэшфорднинг зарбаси ноаниқ кетди.
48. ЗАРБАААААААААА!!! Брунунинг супер пасидан кейин Роналду ажойиб имкониятни кўкка совурди!
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Танаффус!
45+1. Бугун Маркуснинг куни эмас экан. МЮ ўйинни ёндириб ташламоқда. Аммо юз фоизлик имкониятлар ҳам голга айланмаяпти.
44. ФРЕЕЕЕЕЕЕЕЕДДДДДДД!!!! Юз фоизлик имкониятни йўққа чиқарди...
41. НИМАЛАР БЎЛЯПТИИИИ!!! Рэшфорд яна бирга бир вазиятга чиқиб бориб, вазиятдан фойдалана олмади.....
39. Бруну тўпни ҳужумдаги Рэшфорд томон оширди. Аммо Маркус тўпга ета олмади.
35. Погба машғулотларга киришди. Манкунианликларда вазиятлар бор, аммо ундан фойдаланиш қийин бўлмоқда.
30. МЮ яна бир имкониятга эга бўлди. Бруну керакли нуқтада зарба йўлламади.
29. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!! ДЕМИРААААААЛЛЛЛЛЛ!!!! Бурчакдан узатилган тўпни Мерих боши билан дарвозага йўллади!
26. Роналдунинг зарбасини Муссо ушлаб олди.
25. "Аталанта" қарши ҳужумда ўйнамоқда, бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда.
22. УХХХХХХ!!! Роналдунинг пасидан кейин Бруну рақиб дарвозаси томон зарба берди. Ҳимоячилар тўпга тўғаноқ бўлди.
20. ЗАРБААААААААА!!! Роналдунинг супер узатмасидан кейин Фреднинг зарбасини Муссо қайтарди.
15. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!! ПАШААААЛИИИИИЧЧЧЧЧЧ!!! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Пашалич дарвозага осонлик билан киритди!
13. Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. Демирал жароҳат олганга ўхшайди. Унинг ўрнига футболчи майдонга тушиши кутилмоқда.
11. Роналду ва Демирал тўп учун кураш олиб борди ва Кришти бурчак зарбаси ишлаб олди.
9. Рэшфорд узоқ масофадан "Аталанта" дарвозаси томон зарба бермоқчи бўлди. Ўхшамади.
7. "Аталанта" яна ҳужумда. Дзаппакостанинг пасини Магуайр аутга чиқариб юборди.
5. "Аталанта" ҳужумга ўтди. Иличичнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.
3. ЗАРБААААААААА!!! Учрашувда голга тортадиган илк вазият. Рэшфорд бирга бир вазиятдан фойдалана олмаганди. Оффсайд ҳам қайд этилди.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Ҳурматли футбол ишқибозлари! ЕЧЛнинг 3-тури доирасида "Олд Траффорд"га "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Аталанта" жамоалари чиқиб келди. Учрашув стартига оз вақт қолмоқда.
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1143 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 933 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 810 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 801 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 729 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 714 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 585 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 543 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
26.03.2024 22:50 Ўқилди 519 Хитой футбол ассоциациясининг собиқ раҳбари порахўрликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди |
23.03.2024 09:50 Ўқилди 450 УЕФА «Ливерпуль» мухлисларига товон пули тўлайди. Нега? |