Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Амманда Малайзияни йирик ҳисобда таслим қилди
Олдинги бештасида бўлгани каби яна зафар қучдик. Йигитларимиз ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбатини 24:3 кўринишига келтириб қўйишди.
Эътиборли жиҳати, мазкур баҳс 4 нафар футболчи учун миллий жамоамиз либосидаги дебютга айланди. Бугун АГМК посбони Валижон Раҳимов, "Насаф" вакиллари Дилшод Саитов ва Ҳусайн Норчаев, БАТЭ вингери Шоҳбоз Умаров терма жамоада ўйнаш масъулиятини 1-марта ҳис қилиб кўришди.
Шунингдек, Ҳусайн Норчаев, Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Азизбек Амонов терма жамоа таркибида илк бор гол уришди.
Достонбек Ҳамдамов терма жамоа либосида илк дублини расмийлаштиргани билан ёдда қолди. Бундан ташқари, у терма жамоа сафида деярли 1 йиллик танаффусдан кейин гол урганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.
Достон сўнгги бор ўтган йилнинг ноябрь ойида Ироқ терма жамоаси дарвозасини ишғол қилганди. Бугун Ҳамдамов 2021 йилдаги 2 ва 3-голларини ургани ҳам аҳамиятли. "Хатта" таркибида 1 та гол уриб, Тошкентга қайтган футболчининг "Пахтакор"даги ишлари юришмаётган эди.
Ҳусниддин Алиқулов бугун миллий жамоада 3-ўйинини ўтказди. Эътиборли жиҳати, термамиз "Насаф" ҳимоячиси ўйнаган 3-баҳсда ҳам зафар қучди.
Азизжон Ғаниев деярли 1 йиллик танаффусдан кейин яна терма жамоа сафида майдонга тушди. "Шабаб Ал Аҳли" хавбекининг охирги ўйини ўтган йилнинг ноябрь ойида ўтган Сречко Катанец бошчилигидаги Ироққа қарши баҳс бўлганди (1:2).
Бугун майдонга тушган футболчиларимиздан трансфер баҳоси энг юқориси Элдор Шомуродов ҳисобланади. Трансфермаркт портали "Рома" форвардини 7 млн еврога баҳоламоқда. Малайзия билан ўйинда ҳаракатланганлар орасида трансфер қиймати энг паст футболчимиз эса Валижон Раҳимов эди. АГМК голкипери 250 минг еврога баҳоланган.
17 гол, антирекорд ва Суперлига йўлланмаси — 20-тур ҳақида
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2379 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1437 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1347 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1077 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 897 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 828 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 711 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 612 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 537 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 528 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |