Гуруҳ босқичида "Шабаб Ал Аҳли", "Ал Ҳилол", АГМК жамоалари қаршилигини енгиб кейинги босқичга йўл олган душанбеликлар плей-оффда "Персеполис" билан тўқнаш келди.
Душанбедаги марказий стадионда мухлислар қаршисида тенгма-тенг курашлар остида ўтган ўйинда форс клуби кичик 1:0 ҳисобида ғалабани тантана қилиди. Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг украиналик бош мураббийи Виталий Левченко билан кичик интервью ташкил қилдик.
- Ажойиб атмосфера остида ўтган "Персеполис" билан ўйин ҳақида...
- Ҳақиқатдан ҳам яхши даражадаги ўйин кўрсатдик. Стадионда ажойиб муҳит ҳукмрон бўлди. Ўйинга келсак, биз ўз вазиятларимиздан фойдалана олганимиз йўқ. Яна қаердадир рақиб дарвозабони ўзини кўрсата олди. Айрим паллада маҳорат етишмаслиги панд берди. Аламлиси қўшимча дақиқаларда кераксиз голни ўтказиб юбордик
- Гуруҳ босқичида сенсациялар қайд этган "Истиқлол" "Персеполис"га ҳам ҳақиқий бош оғриқ бўла олди. Нима, деб ўйлайсиз тожик футболининг яширин имкониятлари юзага чиқяптими?
- Айтганингиздек гуруҳимиз энг кучлиси эди. ОЧЛда илк бор иштирок этаётганимизга қарамасдан гуруҳдан чиқишни уддасидан чиқа олдик. Ушбу натижалар ортида бутун жамоанинг катта меҳнати ётибди. Ҳар бир учрашувда кучли иштиёқ ва хоҳиш билан тўп тепганлари учун йигитларга раҳмат айтаман. Мусобақа бизга олдинга янада кўпроқ интилишимизга ёрдам берди. Тўғри "Персеполис" билан ўйин натижасидан хафамиз. Лекин биз тўғри йўлда эканлигимизга аминман. Олдинга силжиш учун энди бизга нималар зарурлигини биламиз.
- Ушбу учрашувда "Истиқлол" футболчиларининг жисмоний ҳолати, босимга чидамлилик даражаси яхши эканлигига гувоҳ бўлдик. Тошкентдаги йиғин давомида бу борада хавотирлар юзага келганди. Хўш, бундай масъулиятли баҳсга футболчиларни қандай тайёрладингиз?
- Жисмоний ҳолатимизга келсак, тўғри таъкидладингиз биз ўйинга жуда яхши ҳозирлик кўрдик. Хўжандда йиғин ташкиллаштирдик. Катта жисмоний кучга эга ўзбек клублари билан назорат ўйинларини ўткадик. Шу боис бизга жисмонан толиқиб қолганимиз сезилди. Лекин менга бунинг аҳамияти йўқ эди. ОЧЛга тайёргарлик кўраётганимиз учун натижа устувор ҳисобланмасди.
- Эртага Қаршининг "Насаф" жамоаси ОФК кубоги Интер Зонал ярим финал босқичида Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" клуби билан ўйнайди. Вакилларимизнинг мусобақада ғолиб чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- "Насаф" шахсан мен учун ОФК кубогида ғолиб чиқиш учун асосий фаворитлардан бири ҳисобланади. Сизларга мухлислик қиламиз ва омад тилаймиз.
Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2055 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1752 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1326 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1245 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1149 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1038 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 972 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 909 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 804 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 738 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |