Муборакдаги "Баҳром Вафоев" номли стадионда "Машъал" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур ўйин олдидан мезбонлар сафида жиддий йўқотишлар мавжуд.
Дарвозабон Шоҳруҳжон Эшбўтаев ва ҳимоячи Қаҳрамон Баҳодиров, Муҳаммадали Алиқулов ҳамда ярим ҳимоячи Иброҳим Нўмонов билан Ифиани Ифиани жароҳати сабаб "Сўғдиёна" билан ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.