Шундай экан, "Наполи" 2018 йилнинг февралидан буён илк бор А Серия турнир жадвалини бошқармоқда. Ўшанда жамоа устози Маурицио Сарри бўлганди ва у 2018 йилдаёқ "Челси"га ўтиб кетганди.
Эслатиб ўтамиз, "Наполи" жорий мавсум А Серия доирасидаги 4та ўйинда 4та ғалабага эришди.
Олдинроқ, Спалетти жамоаси "Венеция", "Женоа" ва "Ювентус"ни мағлуб этганди. Жамоа кейинги турда "Сампдория" билан ўйнайди.