Айтиш керакки, Абдуллаев 2019 йилдан буён фаолиятини қўшни мамлакатда ўтказмоқда. Қирғизистон кубогидаги ғалабадан сўнг Азамат билан суҳбатлашдик.
Кубокдаги ғалаба тўғрисида
- Мавсум аввалида раҳбарият клубга ОФК кубогига йўлланма олиш вазифасини белгилаб берганди. Шу вазифа йўлида кубок баҳсларига катта эътибор қаратдик. Финалда жуда қийин ўйин ўтказиб, муваффақиятга эришдик. “Нефтчи” келгуси мавсумда ОФК кубогида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
“Нефтчи”даги фаолияти хусусида
- Бу жамоада 2019 йилдан буён тўп тепмоқдаман. Клуб раҳбарияти менга барча шароитларни яратиб берган, ўзимни бу ерда жуда эркин ҳис қиламан. Қолаверса, мухлисларнинг ҳам менга бўлган ишончи юқори. Клубда қолишмни исташади. Шу жиҳатлари билан “Нефтчи”да тўп тепмоқдаман.
Ўзбекистон клубларидан таклифлар борасида
- Тўғриси, охирги 3 йил давомида Суперлига клубларидан менга умуман таклиф бўлгани йўқ. Ҳар йили Про-лига клубларидан алоқага чиқишади. Шунингдек, менга Тожикистон ва Қирғизистон жамоаларидан таклифлар бўлди.
Келгусидаги режалари тўғрисида
- Агар мен “Нефтчи”дан ҳам яхшироқ таклиф олмасам, балки шу ерда қолишим мумкин. Ҳозирда агентлар томонидан бир нечта жамоалардан қизиқиш борлиги айтилмоқда. Жиддий таклиф бўлса, шунда ҳаммасини ўйлаб кўриб, бир қарорга келаман. Ҳозирча келажагим хусусида ҳеч нарса айта олмайман.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2103 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1785 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1281 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1167 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1068 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1041 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 993 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 804 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 771 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 747 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |