БАА. "Шабаб Ал Аҳли" ва "Шаржа" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди. Азиз Ғаниев жамоаси 90+3 дақиқадаги гол эвазига Шукуров жамоасидан устун келди
19.09.2021 01:00 Ўқилди: 2253
БАА чемпионатида икки ўзбекситонлик футболчилар жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.
Ўйинда 4:3 ҳисобида "Шабаб Ал Аҳли" ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз Отабек Шукуров ушбу учрашувда тўлиқ 90 дақиқа тўлиқ ҳаракатланган бўлса, Азиз Ғаниев 89 дақиқада ўзгартирилди.
Эътиборлиси шундаки, Азиз Ғаниев февраль ойида олган жароҳатидан қутулиб илк бора расмий ўйинда майдонга тушди ва 89 дақиқа ҳаракат қилди.
"Шабаб Ал Аҳли" - "Шаржа" 4:3
Голлар: 1' Бернард, 48' Мехди, 58' Кайо, 63' Игор Жесус, 66' Бен Маланго, 81' Салим Ал Шаржи, 90' Гайеди