Унда ташкилотнинг Президенти, Биринчи Вице-президенти, икки нафар Вице-президент ва ижроқўм аъзолигага 5 нафардан мутахассис сайланади. Бу сафарги сайлов аввалгиларидан фарқ қилади. Яъни, йиллар давомида бўлиб келганидек ҲА белгисини кўтариш билан эмас, замонавий сайлов компаниялари каби махсус қутига ўз овозларини белгилаш орқали номзодга овоз берилади.
Катта эҳтимол билан президентлик учун номзод битта. Ҳозирги ҳолатда Абдусалом Азизовнинг ўрнига номзод кўрсатиш мантиққа тўғри келмайди. Айнан шу киши келгач, ЎФАда ғирром жамоалар, раҳбарлар ва ҳакамларга қарши жиддий кураш бошланди.
Билишимизча, Вице-президентликка 3-4 нафар номзодлар бериляпти. ЎФА номзодларни очиқлаши ва номзодлар ўзининг сайлов олди дастурларини эълон қилишлари керак. Сайловда иштирок этаётган делегатлар кимга, нима учун овоз бераётганлиги билиши керак. Бизга маълум бўлишича, сайловда Суперлига ва ПРО лига раҳбарлари, ҳудудий ассоциациялардан ва олий маҳорат футбол мактабларидан овоз берувчилар қатнашади.
Лавозимга тайинланадиган мутахассислар клубларга нима қилиб беради? Ҳудудий ассоциацияларга қандай лойиҳалари мавжуд? Академияларда қандай ўзгариш бўлади, лойиҳа борми?
Мана шу саволларга тез кунда ойдинлик киритамиз деб ўйлаймиз.
Нарзулла Сайдуллаев
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2415 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1482 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1389 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1128 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 936 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 843 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 720 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 621 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 585 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 546 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |