Афсуски, вакилларимиз дастлабки учрашувда аламли тарзда мағлубиятга учрашди. Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришни уддасидан чиқа олган футзалчиларимиз сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб бир очкони қўлдан бой беришди. Ҳар қандай турнирда илк ўйин доим қийин ва ҳаяжонли бўлади. Бироқ термамиз бунга қадар Аргентина, Венесуэла, Португалия каби рақиблар билан ўйнаб кўникма орттириб олишганди. Хўш, аслида нима етишмади? Биз бу борада терма жамоамизнинг собиқ ўйинчиси Фарҳод Абдумавлоновнинг фикрларини тингладик.
- Юқорида таъкидлаганимиздек терма жамоамизда кучли рақибларга қарши ўйнаш кеча ёки бугун содир бўлаётгани йўқ. Мусобақага жуда яхши ҳозирлик кўрилди. Шундай экан илк ўйиндаги ҳаяжон ва саросимани нимага боғлаш мумкин?
- Тўғри айтасиз. Терма жамоамиз кўплаб номдор рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказди. Мазкур жиҳат тайёргарликда муҳим рол ўйнайди. Лекин Жаҳон чемпионати ўртоқлик ўйинидан анча фарқ қилади. Мусобақани босими бўлади. Ҳар бир хато жуда қимматга тушади. Фикримча, бизнинг йигитлар биринчи ўйинда кеч уйғонишди.Бироқ ҳисобда ортда бораётганимизда ирода кўрсата олишди. Афсуски футболда бўлгани каби футзалда ҳам омад муҳим омил саналади. Шу куни омад биздан юз ўгирди.
- Гватемала нисбатан енгилроқ рақиб сифатида қаралганди. Футзалчилар осон ютамиз, деган фикр билан ўйинга тушгани панд бердимикин? Бундай паллада руҳийт катта саҳнага чиқади...
- Шахсан менга футзалчиларимизнинг ўйин давомидаги ҳаракатлари ёқди. Кўп ҳужум қилишди. Бироқ айтганимдек эртароқ уйғониш керакмиди. Бундай ўйинларда илк дақиқалардан бошлаб агрессив ҳаракат қилмаса бўлмайди. Айниқса стандарт вазиятлар футзалда кўп нарсани ҳал қилиб беради. Охирги голни ҳам айнан стандарт вазиятдан сўнг ўтказиб юбордик.
- Ҳисоб 4:4 бўлаётганда бешинчи ўйинчини тушириш қанчалик тўғри қарор эди? Кўпроқ ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилиш тўғри қарор бўлармиди?
- Бизга ғалаба керак эди. Ўйновчи дарвозабон туширилгани менимча тўғри бўлди. Бундай услубда Осиё ўйинлари ва бошқа мусобақаларда ҳисобни тенглаштириб олганмиз. 5та ўйинчи билан турли комбинациялар қилиш имконияти катта бўлади. Мураббийлар нотўғри қарор чиқаришмади.
- Ҳимояланишдаги камчиликларни сездингизми? Ўтказиб юборилган 5та голдан 3таси стандарт вазиятлардаги эътиборсизликлар сабаб юзага келди...
- Футзалда бунинг учун кўп тайёргарлик кўрилади. Мураббийлар машғулотларда ишлашганига ишончим комил. Россия ва Миср билан кечадиган баҳсларда бундай хатоларга йўл қўйишмайди, деган умиддаман. Футзалчиларимизга муҳим паллада омад кулиб боқишини тилаб қоламан.
Футзал. ЖЧ. Аҳад Юсупов: "Кечаги натижа ҳеч қанақасига камбэк эмас"
Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2088 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1773 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1263 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1161 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1041 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 990 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 990 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 804 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 765 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 744 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |