Яқинда клуб яна ўзининг аввалги ҳомийси "Ўзбекнефтгаз" АЖга қайтди. Бу борада батафсил маълумот олиш мақсадида "Бунёдкор" жамоаси директори Улуғбек Мирзаевга юзландик. Суҳбат Жавлон Иброҳимов масаласи, футболчилар билан шартномаларни узайтириш ва бошқа мавзуларни ўз ичига қамраб олди.
"Ўзбекнефтегаз"га қайтиш ва маошлар билан боғлиқ қарздорликлар ҳақида
"2021 йил 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида ўтган йиғилиш баёнига асосан "Бунёдкор" футбол клуби "Ўзбекнефтгаз" АЖ бош ҳомийлигига қайтарилди. Бундан буён клубимизга "Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳам муассис, ҳам бош ҳомий бўлади. Айни кунларда бизда молиялаштириш бошланди. Бир ҳафта оралиғида ходимларга, футболчи ва мураббийларга июнь ва июль ойликларини тўлов қилдик. Шу 1-2 кунда худо хоҳласа август ойи маоши ва мукофот пулларини ҳам топширамиз. "Сўғдиёна" билан учрашувга қадар беришни режалаштирганмиз. Бу нарсалар шунчаки ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Бунинг учун клубимиз президенти Меҳриддин Раззоқович Абдуллаевга жамоамиз номидан катта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бизни қаттиқ қўллаб-қувватлаб турибдилар. Бунинг самараси ўлароқ Суперлиганинг сўнгги турларида жамоамиз яхши натижалар қайд этмоқда. Совриндорлар қаторига кириш учун лойиқ эканлигимизни исботламоқдамиз"
Жавлон Иброҳимов масаласи
"Хабарингиз бор, Жавлон Иброҳимов ва “Бунёдкор” ўртасидаги иш Лоззанадаги спорт арбитраж судига оширилган. Бу ишни кўриб чиқиш учун алоҳида судья белгиланган. Норвегиялик Эспен Оберг исмли судья масалани кўриб чиқмоқда. Менимча октябрь ойларида қарор чиқиб қолса керак. 24 сентябрь санасигача Жавлон Иброҳимовга ўз фикрларини баён қилиш учун вақт берилган. Шундан кейин судья барча материалларни тўплайди”
Футболчилар билан шартномаларни узайтириш ва янги шартномалар тузиш йўлида ҳаракатлар бошландими?
“Биз 12 сентябрь куни клуб президенти билан учрашувда бўлдик. Бир нечта масалалар атрофлича ўрганиб чиқилди. Шу жумладан “Бунёдкор” билан шартномаси якунланаётган бошқа футболчиларимизга бизни огоҳлантириб ёки огоҳлантирмай, қоидаларга зид равишда чиқаётган клублар бўляпти. Бу нарсани муҳокама қилдик. Клуб президенти шахсан ўзлари ўша футболчилар билан гаплашишларини, жамоада қолишлигини, уларга яхши шароитлар яратиб беришлигини айтдилар. Яъни жамоанинг футболчиларини олиб қолишга ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади. Айни пайтда асосий мақсадимиз чемпионатни яхши ҳолатда якунлаб олиш. Иложи борича ОЧЛга йўлланма берадиган ўринни қўлга киритишни, Ўзбекистон кубогини қўлга киритишни ният қилганмиз. Кейинги йилги режалар, харажатлар сметаси ҳам бу йилги иштирокимизга қараб белгиланади. Жамоани таркибига ҳам мавсум якунлангач яна эътибор қаратамиз”,- дейди Улуғбек Мирзаев.
Абдулазиз Искандаров
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2442 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1545 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1428 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1146 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 954 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 852 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 849 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 624 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 615 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 561 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |