Дибала "Ювентус" билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни тасдиқлади
15.09.2021 11:17 Ўқилди: 411
"Ювентус" форварди Пауло Дибала унинг агенти клуб раҳбарияти билан шартномани узайтириш борасида музокаралар ўтказаётганини хабар қилди.
"Томонлар суҳбатлашишмоқда, биз барчамиз позитив кайфиятдамиз ва қандайдир якунга келишга умид қиламиз. Ушбу ҳафтада янги учрашув бўлади деб ўйлайман", - дейди Дибала.