Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.
ЯНГИЛАШ
32-дақиқа. ГОООООЛ! "Сельта" яна олдинга чиқиб олди!
29-дақиқа. Ўйин темпи бироз тушгандек. Жамоалар бироз нафас ростлашмоқда.
26-дақиқа. "Реал" катта куч билан олдинга боришда давом этяпти, ўз навбатида "Сельта" қарши ҳужумлари анчагина хавфли тус олмоқда.
24-дақиқа. ГОООООЛ! Карим Бензема мувозанатни тиклади.
21-дақиқа. Куртуанинг узатмасидан кейин Винисиус гол уришига рақиб посбони йўл қўймади.
19-дақиқа. Яна "Реал" футболчилари ҳимояга яқин зонада тўпни оширишда хатога йўл қўйишди ва сал қолса, орадаги фарқ иккита тўпга ошиши мумкин эди.
14-дақиқа. Тезкор гол ўтказиб юборган "Реал" рақибни кучли босим остида ушлаб турибди, лекин ҳозирча якуний зарбани берадиган футболчи топилмаяпти.
11-дақиқа. "Сельта" қарши ҳужумга чиқиб кетишни уддалай олмади.
8-дақиқа. Мигель Гутьеррес ҳужумда пайдо бўлди ва тўп унинг босими остида қолган ҳимоячининг қўлига тегди, аммо ҳакам қўл билан ўйналмади, айнан тўп келиб қўлга тегди деб ҳисоблади.
7-дақиқа. Ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини "Реал" амалга оширди, аммо ундан самара чиқмади.
6-дақиқа. Модрич жарима зарбасидан тўпни шерикларига етказиб беришга уринди.
4-дақиқа. ГОООООООЛ! Санти Мина ҳисобни очмоқда! Ҳимоядаги сусткашликдан меҳмонларнинг икки вакили унумли фойдаланиб кетмоқда, якуний зарбани эса Санти Мина берди ва тўп Милитаонинг оёқлари орасидан ўтиб, дарвозага кириб кетди.
2-дақиқа. Эден Азарга нисбатан қоида бузилди, хакам Тапиага эҳтиёт бўлишни уқтирди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди.
Энди эса "Реал"нинг собиқ футболчиларидан бири, коронавирус сабаб ҳаётдан кўз юмган Марсело Салас хотирасига бағишлаб бир дақиқа сукут сақланмоқда.
Стадион узра мезбон клуб мадҳияси янграмоқда.
Яна бир қизиқ факт, мезбонларнинг Лотин Америкасига бориб келган футболчиларидан Милитао, Каземиро, Винисиус ва Вальверде илк дақиқалардан ўйинни бошлайди ҳамда уларга ҳеч қандай қўшимча дам берилмади.
Хабарингиз бор, бугунги беллашув маълум вақт реконструкция ишлари сабаб ўйинларни қабул қила олмаган "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади. Трибуналарда камида 5 минг томошабин бўлади, чунки Флорентино Перес стадион қурилишида меҳнат қилган барчани бугунги беллашувга таклиф қилган.
Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.
"Реал" - "Сельта"
"Реал" - Куртуа, Карвахаль, Милитао, Начо, Мигель, Модрич, Каземиро, Вальверде, Винисиус, Бензема, Азар.
"Сельта" - Дитуро, Уго Мальо, Мурильо, Араухо, Галан, Тапиа, Мендес, Денис Суарес, Черви, Аспас, Санти Мина.
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1422 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1362 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1071 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1035 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 819 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 789 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 786 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 636 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 624 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |
19.04.2024 07:50 Ўқилди 525 «Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди |