Равшан Эрматов FIFA нинг янги ғоясига жавобан дунё футбол оммасига видео-мурожаат йўллади
11.09.2021 20:05 Ўқилди: 798
ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов FIFA томонидан илгари сурилаётган Жаҳон чемпионатларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифига жавобан дунё футбол оммасига видео-мурожаат йўллади.
Унда ўзбекистонлик футбол мухлисларининг 30 йиллик орзуси ҳисобланадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконияти ошишига хизмат қиладиган FIFA ташаббуслари қўллаб-қувватланди.