Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Киев шаҳридаги халқаро хотира турнирида иштирок этиши ҳақида хабар бергандик. «ЖАР» мажмуасида ўтказилган сўнгги назорат ўйинига ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ташриф буюриб, ёш футболчилар билан учрашди ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Сервер Жепаров бошчилигидаги мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбат қурди ва керакли кўрсатмалар берди. Ушбу авлод кейинчалик 2028 йилги Олимпиадага бориши мумкинлиги сабабли ЎФА томонидан ҳозирдан тайёргарлик жараёнларига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Равшан Эрматов эртага Украина пойтахтига йўл оладиган ўсмирлар терма жамоамизга омад тилаб, халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш муҳим эканлигини таъкидлади.
«Сизда келажакда Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланиш имкони бор. Ана шу орзуга етишиш учун ҳозирдан ўз олдингизга юқори мақсад қўйишингиз керак. Бунга ирода, сабр, интизом каби хислатларни намойиш этиб, энг муҳими, тинмай меҳнат қилган ҳолда эришиш мумкин», дея таъкидлади Эрматов.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон У16 терма жамоаси 25-30 август кунлари Киев шаҳрида ташкил этиладиган халқаро турнирда Туркия, Словакия ва Грузия ўсмирлари билан «Б» гуруҳдан жой олишди. «А» гуруҳида эса Болгария, Беларус, Украина ва Арманистон жамоалари баҳс олиб боришади.
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1416 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1362 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1071 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1035 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 819 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 789 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 786 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 636 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 624 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |
19.04.2024 07:50 Ўқилди 525 «Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди |