"Элдор учун жуда ҳам мамнунман, бу ажойиб янгилик. Умид қиламанки, у билан "Рома"да ҳаммаси яхши бўлади ва футболчи сифатида ўсади. Унинг келажакда Мадриднинг "Реал" ва "Барселона" клубларида ўйнаши мумкинлигига ишонаман. Бунинг учун Шомуродовда барчаси бор. Бу бутун Ўзбекистон учун катта қувонч, у мамлакатда футболни оммалаштирмоқда ва катта наъмуна бўлмоқда.
Жозе Моуринью қўл остида Мхитарян - Шомуродов боғламини кўриш жуда қизиқ бўлади. Унинг Италия чемпионатида порлашини тилайман. Асосийси, жароҳатларсиз. Фақат омад ва муваффақият", - дейди Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бир қатор инсайдерлар Шомуродовнинг "Рома"га ўтишга яқинлигини хабар қилганди.