
Бугун, 23 июль куни Тошкент вақти билан соат 16:00да Токио-2020 Олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбир Токио Миллий стадионида ўтказилади. Очилиш маросимига томошабинлар киритилмайди. Фақатгина 950 нафардан иборат бўлган дипломатлар, ҳомийлар ва Олимпия қўмитаси аъзолари стадионда бўлишади. 15 нафар давлат ва халқаро ташкилот раҳбарлари ҳам айнан стадиондан ушбу воқеани жонли кузатиб боришади.
Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланадиган очилиш маросими Ўзбекистонда жонли эфирда намойиш этилади.
Расмий парад пайти спортчи ва делегациялар аъзолари коронавирусдан ҳимояланиш чораларини кўришади. Барча иштирокчилар ҳимоя ниқобларида бўлишлари ва ижтимоий масофани сақлашлари шарт.
Ижтимоий масофа стадионгача 2 метр, стадионнинг ичида 1 метрни ташкил этади. Тана ҳарорати 37,5 дан юқори бўлганлар стадионга киритилмайди. Иштирокчи давлатлар паради алфавит бўйича бўлмайди. Парад Греция делегацияси бошлаб беради, мезбон Япония якунлайди.
Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари Оксана Чусавитина ва БобоУсмон Батуров бўлишади.

![]() | 11.12.2025 01:16 Ўқилди 10039 ECHL. "Atletik" - PSJ, "Bryugge" – "Arsenal" va boshqa uchrashuvlar davom etmoqda (onlayn hisob) |
![]() | 11.12.2025 00:40 Ўқилди 4721 "Selta" bilan o'yinda chetlatilgan "Real" futbolchilariga hukm chiqarildi |
![]() | 06.12.2025 22:48 Ўқилди 3117 O'zbekiston MTJning JCH-2026 guruh bosqichidagi taqvimi malum |
![]() | 11.12.2025 01:08 Ўқилди 2768 ECHL. "Real Madrid" o'z uyida "Manchester Siti"ni mehmon qilmoqda (onlayn hisob) |
![]() | 06.12.2025 20:08 Ўқилди 2738 O'zbekiston U-21 ga Iordaniya va Qatarga qarshi o'yinlar uchun kimlar chaqirildi? |
![]() | 14.12.2025 01:08 Ўқилди 2176 La Liga. Rafinyaning dubli "Barselona"ga "Osasuna" ustidan g'alabani taqdim etdi |
![]() | 06.12.2025 22:08 Ўқилди 2102 APL. "Man Siti" va "Tottenxem"da g'alaba, "Chelsi"da esa durang |
![]() | 14.12.2025 19:08 Ўқилди 2045 A Seriya. "Milan" 77-daqiqada to'p o'tkazib yuborgan holda, o'z uyida "Sassuolo"ni mag'lub etolmadi |
![]() | 07.12.2025 23:56 Ўқилди 2002 "Real" - "Selta". Tarkiblar malum |
![]() | 09.12.2025 23:40 Ўқилди 1989 Saloh "Liverpul"ni tark etsa, qaysi klublarga borishi mumkinligi malum bo'ldi |
Реклама
Сайт хақида