Олдинроқ "Матч ТВ" шарҳловчиси Нобель Арустамян "Женоа" Элдор Шомуродовни ёзда сотмаслиги ҳақида хабар берган эди.
Клуб ҳозирда узбекистонлик форвардга шерик бўладиган иккинчи ҳужумчини изламоқда.
Шу йилнинг ўзида А Серия клублари Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига қизиқаётгани ҳақида бир нечта хабарлар тарқалди. Уларни қуйида келтириб ўтамиз:
— Июлда "Calciomercato" нашри "Рома" томонидан қизиқиш борлигини айтганди. Буни шахсан "Рома" устози Жозе Моуринью хоҳлаётгани, Рим клуби директорлар кенгаши Шомуродов номзодини рўйхатга қўшгани эълон қилинган эди.
— Шу кунга қадар ҳаюртимизга "Ювентус" қизиқаётгани бўйича хабарлар бот-бот янграмоқда. Бу маълумотни биринчи бўлиб "Tuttosport" нашри январда чиқарган.
— Шомуродов учун янги даъвогар – Миланнинг "Интер" клуби. "Матч ТВ" ахборотига кўра, Симоне Инзаги Ромелу Лукакуга шерик қидирмоқда.
Шомуродовнинг ўзи "Женоа" бош мураббийи Давиде Баллардини танловини ҳурмат қилади ва ҳозирча "Женоа"дан бошқа клубга ўтмайди. Элдор Шомуродов яқинда Генуяга оиласини олиб келди ва шаҳарга секин-аста кўникиб боряпти.
26 ёшли футболчи А Серияга 2020 йилнинг октябрида "Ростов"дан келган эди. Унинг шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади. Шомуродовнинг трансфер нархи — 7 миллион евро.
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1434 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1371 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1071 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1044 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
26.04.2024 07:25 Ўқилди 954 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 819 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 789 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 786 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 636 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 624 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |